ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

Обод маҳалла

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги “Обод маҳалла” дастурининг асосий параметрларини тасдиқлаш ва уларнинг ижросини таъминлаш масалалари тўғрисида”ги ПҚ-3812-сонли қарорини ижросини таъминлаш мақсадида Урганч шаҳридаги 27-сон “Дўстлик” ва 28-сон “Темирйўлчи” маҳаллаларида бажарилган ишлар тўғрисида 20 декабр ҳолатига
М А Ъ Л У М О Т

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги “Обод маҳалла” дастурининг асосий параметрларини тасдиқлаш ва уларнинг ижросини таъминлаш масалалари тўғрисида”ги ПҚ-3812-сонли қарорига асосан 2018 йилда Урганч шаҳридаги 27-сонДўстлик” ва 28-сон “Темирйўлчи” маҳаллаларини комплекс ривожлантириш, йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини барпо этиш ҳамда шу асосда аҳолининг турмуш маданиятини яхшилаш ишларини бажариш белгиланган.
                Белгиланган топшириқларни ижросини таъминлаш мақсадида 2018 йилда ушбу 2та маҳаллаларда махсус штаб ва ишчи гурухлари тузилиб, ишчи гурух ходимлари билан биргаликда маҳаллаларда қилинадиган ишлар аниқланиб,  чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди. Қилиниши лозим бўлган ишлар юзасидан  масъул ташкилотларга топшириқлар берилиб, ишларнинг белгиланган муддатида бажарилиши “Обод маҳалла” штаби томонидан назоратга олинди.         
Дастурга мувофиқ:
          1.“Дўстлик” маҳалласида 65 та кўп қаватли уй-жойлардан, 56 тасини таъмирлаш режалаштирилган бўлиб, шундан 32 та (97%) уй-жойнинг том қисми, режадаги 56 тадан 52 т
а (93%) уй-жойнинг фасад қисми, 125 тадан 97та (78%) уй-жойнинг кириш йўлаклари, 10 та (100%) кириш йўлакларига темир эшиклар ўрнатиш, 10 та (100%) кириш эшикларига кодли кулфлар ўрнатиш ҳамда режалаштирилган 600 тадан 203 та (34%) замонавий иситиш ускуналарини ўрнатиш ва 1334 тадан 1067 та (80%) дераза ромларини янгисига алмаштириш ишлари амалда бажарилди. Ушбу ишларни бажаришда 2млрд 76млн сўм хомийлар, 457.5 млн сўм банк кредити ва 192 млн сўм ахолининг ўз маблағлари хисобидан. Жами 2 млрд 725,5 млн сўм мблағ сарфланди.
          Шунингдек 10та (100%) ноқонуний қурилмалар ва 93 та (100%) эски тибдаги, айримлари ўзбошимчилик билан қурилган гаражлар бартараф қилинди. Бузилишдан кейинги 4120 тонна қурилиш чиқиндилари олиб чиқиб кетилди.
          Шу билан бирга режадаги 8.1 км узунликдаги пиёдалар йўлаклари бетон қопламаси қилинди, 6.9 км (100%) ирригация тизимлар, 2.9 км (100%) гулзорлар ташкил этилди ҳамда 6.3 км бошқа ободонлаштириш ишлари бажарилди.
          Электр тармоқларини янгидан қуриш 0.7 км га, модернизация қилиш 4.3 км.га (70%), 168 та (100%) эски ёғоч устинлари темир бетонларига алмаштирилди. Шунингдек 1 та янгидан трансформатор ўрнатилиб, 2 таси (100%) модернизация қилинди. Ушбу ишларга тармоқ корхона хисобидан 528.3 млн сўм маблағ сарфланди.
          Маҳаллада табиий газ бўйича тармоқлар (100%) таъмирлаш ва демонтаж ишлари бажарилиб, ахолига табиий газ тўлиқ етказиб берилмоқда.
          Ички хўжалик йўлларини жорий ва мукаммал таъмирлаш ишлари 3.2 км га (80%) бажарилиб, 240 млн сўм маблағ сарфланди.
          Ичимлик сув таъминотини яхшилаш бўйича 0.5 км янги тармоқ қурилиб, режадаги 0.3 км (100%) эски қувурлар янгисига алмаштирилди. Ва ушбу ишларга белгиланган 118 млн сўм маблағ ўзлаштирилди.
          Дастур доирасида белгиланган 1.3 км оқава тармоқларини реконструкция қилиш ишлари бугунги кунда 144.6 млн сўм маблағ хисобига 100% тармоқ реконструкция қилинди.
          Бозор инфратузилма объектларини таъмирлаш ва қуриш бўйича маҳалла худудида 6 та кўп қаватли уйлар қурилиши белгиланиб, 2 тасида қурилиш ишлари якунланди, 24 та тадбиркорларга бўш турган ер майдонлари негизида тикувчилик, маиший хизмат кўрсатиш, ишлаб чиқариш цехи, ҳаммом ва кичик савдо шахобчалири ташкил қилиш мақсадида ер майдонлари ажратиб берилди ва хозирда 16 та тадбиркорлар қурилиш ишларини якунлаб, тадбиркорларнинг ўз маблағлари хисобидан  1млрд130млн сўм ва банк кредити хисобидан 700 млн сўм маблағ ўзлаштирилди.
          Ахоли бандлигини таъминлаш бўйича 59 нафар фуқаролар иш билан таъминланди.
          Ижтимоий соҳа обектларини таъмирлаш бўйича жами 6 та бино иншоатларини мукаммал таъмирлаш режалаштирилган бўлиб;
          Жумладан бугунги кунда:
  • 11-сон умумтаълим мактаб, белгиланган 452млн сўм маблағ ўзлаштирилиб, 100% ишлар амалда бажарилди.
  • 5-сон спорт мактабига 310млн сўм маблағ,
  •  2-сон МТМда 360млн сўм маблағ, 
  • 10-сон МТМда 200млн сўм маблағ,
  • 15-сон МТМда 280млн сўм маблағ,
  • 32-сон МТМда белгиланган 320 млн сўм миқдоридаги ишларнинг барчаси 100% бажарилди.
          Маҳалла худудига 87 та (100%) тунги ёритиш чироқлари ўрнатилиши таъминланди.
          Режалаштирилган 18 та балалар майдончаларидан 265 млн сўм хомийлик хисобига 8 таси янгидан қуриб, 5таси таъмирланди.
          Маҳалла ахолиси маданий хордиқ чиқариш мақсадида маҳалла худудида жойлашган Ж.Мангуберди хиёбони 35 млн сўм махаллий бюджет маблағи хисобидан жорий таъмирланди.
          Ушбу 27-сон “Дўстлик” маҳалласида юқоридаги ишларни бажариш учун бугунгача жами 11487 млн сўм маблағлар ўзлаштирилди. Жумладан:
  • Республика бюджети маблағлари хисобидан–1411млн сўм;
  • Маҳаллий бюджет маблағлари хисобидан – 2035 млн сўм;
  • Хомийлар ва хайрия тадбирлари маблағи хисобидан –2149 млн сўм;
  • Банк кредит маблағлари хисобидан 1157.5 млн сўм (457.5млн кўп қаватли уй-жойлар учун, 700 млн тадбиркорларга);
  • Тармоқ корхоналарнинг ўз маблағлари хисобидан 687млн сўм;
  • Тадбиркорлар ва ахолининг ўз маблағлари хисобидан 4047.5 млн сўм         

 
2. Дастур дойрасида белгиланган “Темирйўлчи” маҳалласида ҳам жами 12млрд128млн сўм миқдорида ишлар бажарилиши режалаштирилган бўлиб, ушбу маҳаллага масъул “Фазошаҳарсозқурувчи” МЧЖ томонидан маҳалла бош режаси ишлаб чиқилиб, хозида:
 Республика Бюджет маблағи хисобидан – 500млн сўм;
Махаллий бюджет маблағи хисобидан – 1444млн сўм:
Тармоқ корхоналари хисобидан – 153.8 млн:
Хомийлар хисобидан 150 млн:
Тадбиркорлар вва Бошқа маблағлар хисобидан – 620.2млн сўм
жами 2868 млн сўм маблағлар “Обод маҳалла” дастури доирасида ўзлаштирилиб жами иш хажмининг 30% и бажарилди
Сана: 28.12.2018 09:50
0
66
Тепага чиқиш